Ўткир тиғли жисмларни олиб юриш фактларини аниқлаш бўйича махсус тадбирлар олиб борилмоқда
Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари томонидан мунтазам равишда махсус профилактик тадбирлар олиб борилади. Мақсад - совуқ қурол, ўқ-дорилар, психотроп ва гиёҳвандлик воситаларига эга бўлган фуқароларни аниқлаш ва уларга қонуний чора кўришдан иборат.
Жумладан, пойтахтда "Зарбдор ойлик" доирасида ўтказилаётган "Тиғ" профилактик тадбирлари натижасида бемақсад олиб юрилган ўткир тиғли буюмлар аниқланиб, далолатнома асосида расмийлаштириб олинмоқда. Хусусан, 907 та ўткир тиғли буюмлар: 789 дона пичоқ, 20 дона кастет, 15 та бита ва бошқа хавфли буюмларни олиб юриш ҳолатлари аниқланган. 329 та факт бўйича маъмурий баённомалар тузилди.
Бу каби қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан жойларда профилактик суҳбатлар ўтказилиб, ушбу ҳолатларнинг ҳуқуқий оқибати юзасидан аҳоли орасида тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда.