20 Январ 2022 йил 5119

Тезкор хабар

Ижтимоий тармоқларда йўл ўртасида бир фуқаро ВАЗ-21099 русумли транспорт воситасига қарата ўқ узганлиги акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 20 январь куни тахминан соат 11.35 ларда 1990 йилда туғилган Султанов Зафар (Спарк русумли давлат рақами 01 B 292 WA бўлган автомобиль ҳайдовчиси) Мирзо Улуғбек тумани Феруза даҳаси Мирзо Улуғбек кўчасида йўлнинг қатнов қисмида ўзининг таниши 1985 йилда туғилган Абдуллаев Григорийни кўриб қолган. У билан олдиндан турмуш ўртоғини рашк қилиш оқибатида ўзаро келишмовчилиги бўлганлиги сабабли Г.Абдуллаев билан ўзаро гап талашиб унинг бошқарувидаги ВАЗ-21099 русумли 01 Т 738 NA бўлган автомобилнинг ғилдирагига тепиб, сўнг ёнида бўлган пневматик қуролдан автомобилга бир маротаба ўқ узган. Бунинг натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган шахсга нисбатан қатъий қонуний чора кўрилади.

Барча янгиликлар

Text to speech