16 Ноябр 2023 йил 590

«Таркибида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори препаратларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш» ойлиги доирасида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали гиёҳвандлик ҳамда психотроп моддаларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари ҳақида доимий равишда маълумотлар бериб борилмоқда. Лекин афсуски, заҳри қотил домига тушиб қолаётган айрим фуқаролар ҳали ҳам орамизда мавжуд. Бу каби иллатларга қарши курашиш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар таъсирига тушиб қолмаслик масаласида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қатор тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.

Куни кеча Тошкент давлат иқтисодиёт Университети ҳамда “Низомий” номидаги педагогика Университетида соҳа мутахассислари талаба ёшлар билан “Таркибида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори препаратларининг ноқонуний айланишига биргаликда курашайлик” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Сўзга чиққан мутахасислар ўЗ маърузаларида бу каби иллатлар нафақат  инсон саломатлиги, балки келажагига ҳам рахна солиши, инсон умрини жарга етаклаши ҳақида СўЗ юритишди. Бундан ташқари таркибида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори препаратларини сотиш, ўтказиш, тарқатиш, етиштириш каби ҳаракатларни содир этганлик учун қонунларимизда жавобгарлик борлиги айтиб ўтилди.

Барча янгиликлар

Text to speech