13 Май 2024 йил 1427

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – бош мезон” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси доценти Сулаймон Валиев маъруза қилди. У ўз нутқида, муомала маданияти энг аввало ходимларнинг маънавиятини юксалтиришга хизмат қилишини, хушмуомала ходим деганда, ўз касбини ардоқлайдиган, вазифасини бекаму кўст бажарадиган, маънавий етук, одобли, билимли, тажрибали, ўз тақдирини Ватан тақдири билан боғлаган, мамлакат ҳаётида рўй бераётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва мақсадини теран англаган ҳолда унинг фаол иштирокчиси сифатида ўзини намоён этадиган ходим тушунилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури ҳамда Ғулом Зафарийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.


Барча янгиликлар

Text to speech