Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар томонидан талаба-қизлар билан давра суҳбати ўтказилди
Юнусобод туман ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талаба қизлар ва ўқитувчилар иштирокида учрашув ўтказилди.
Тадбирда ички ишлар органлари масъул ходимлари бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга яратиб берилаётган шароитлар ва имтиёзларга тўхталиб ўтди. Жумладан, хотин-қизлар таълим олишларини таъминлаш мақсадида тўлов контрактини тўлашдаги имтиёзлар, тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, ўз-ўзини банд қилишини таъминлаш мақсадида ажратилаётган субсидиялар ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, учрашувда таълим муассасаси талаба-қизларига эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари, оила-давлат ва жамиятнинг асосий бўғини ҳамда таянчи эканлиги, ҳар ким тазйиқ ва зўравонликдан ҳимояланиши кераклиги юзасидан тушунтириб ўтилди. Самимий руҳда ўтган давра суҳбатида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.