Ички ишлар органлари тизимларида ходимлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Спорт тадбирларининг ўтказилиши нафақат ходимларнинг жисмоний ҳолатини сақлаб туришга, балки уларнинг соғлиғига ҳам фойдали таъсир кўрсатади.
Яқинда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг буйруғига асосан, “Динамо” ЖТСЖ кенгаши спорт мажмуасида Тошкент шаҳар ички ишлар органларида хизмат қилаётган эркак ва аёл ходимлар ўртасида спортнинг сузиш тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақа якуни бўйича, эркак ходимлар орасида биринчи ўринга Чилонзор тумани 3-сон ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакили лейтенант Сарварбек Собиров эга бўлди. Иккинчи ўринни Учтепа тумани ИИО ФМБ Навбатчилик қисми катта инспектор-навбатчиси катта лейтенант Хамид Атаджанов ва 3-ўринни Олмазор тумани ИИО ФМБ ППХ ходими Нодиржон Хошимов эгаллади.
Мусобақада иштирок этган аёл ходималар орасида 1-ўринни Чилонзор тумани 2-сон ИИБ канцелярия иш юритувчиси сафдор Наргиза Хайитмуродова, 2-ўринни ИИББ ППХБ 2-махсус батальони ходимаси катта лейтенант Асия Сугурбаева ва 3-ўринни Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимаси сафдор Гулноза Махсутова эгалладилар. Мусобақада совринли ўринларни эгаллаган иштирокчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.