Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходимлари хизмат пайтида ҳалок бўлган ходимнинг хотирасини ёд этишди
25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан узоқ йиллар ички ишлар органлари тизимида хизмат қилиб, халқимиз тинчлик-осойишталиги йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган она Ватанимиз ҳимоячиларининг хонадонига борилиб, уларнинг хотираси ёд этилмоқда.
Жумладан, яқинда Яшнобод туман ИИО ФМБ бир гуруҳ ходимлари туман ЖҚБ катта тезкор вакили бўлиб ишлаган, марҳум Мирмахмуд Мирахметов таҳсил олган мактабда бўлиб, унинг устозлари ва оила аъзоларига ҳурмат бажо этилди. Тадбир давомида мактаб ўқувчиларига М.Мирахметов кўрсатган жасорат ҳақида айтиб берилди, унинг Ватан тинчлиги йўлида қилган қурбонлиги барча ёшларга ўрнак ва намуна эканлиги таъкидланди.