5 Декабр 2023 йил 1221

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўксик кўнгилларга меҳр улашилди

3 декабрь - Халқаро ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ ҳудудий тузилмалари томонидан хайрия акциялари ташкил этилди. Шундай савобли тадбирлардан бири Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан 37-сонли Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учун байрам тадбири уюштирилди. Ҳомийларни жалб қилган ҳолда болажонларга совғалар улашилди. Шундан сўнг мактабнинг 80 нафар ўқувчилари Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театри томошасига бепул жалб этилди.


Шу билан бирга Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари ҳам шу кун муносабати билан 22-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланувчи болалардан хабар олишди ва эсдалик совғалари улашди. Болажонлар ўртасида шеърлар, ашулалар айтиш, она Ватанимиз ҳакида ғазаллар куйлаш мусобақаси ўтказилди.

Барча янгиликлар

Text to speech