Чилонзор тумани ички ишлар органларига 37 ёшли Икромжон Э. мурожаат қилиб, жорий йилнинг 30 июнь куни таниши 32 ёшли Дилшод Т. унинг ишончига кириб унга арзон нархда шакар олиб беришни ваъда қилиб, 16.190 АҚШ доллар пулларни олиб, ўз эхтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шу ўринда фуқаролардан фирибгарларнинг ёлғон ваъдаларига учмасдан, ўзларининг маблағлари ҳамда мол-мулкларини ҳимоя қилишларини сўраймиз.