18 Март 2024 йил 686

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари шайхонтоҳурлик мактаб ўқувчилари билан учрашди

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини янгича ёндашув асосида ташкил этиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ билан ҳамкорликда туман 167-мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда сўзга чиққан ИИББ ППХБ бўлим бошлиғи подполковник Зафар Адилов вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг содир этилишига имкон бераётган шароитларни бартараф этиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда ёшларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди. 

Барча янгиликлар

Text to speech