14 Август 2024 йил 2026

Шайхонтоҳур тумани 3-секторнинг ёшларга оид фаолияти тўғрисида

Шайхонтоҳур тумани 3-сектор раҳбари, туман ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Отабек Жамолов хорижий миграцияда юрган бир қатор ёшлар билан “Хориждаги ватандошлар” лойиҳаси доирасида онлайн учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида Хитой, Қозоқистон, Туркия, Россия ва Малайзия каби давлатларда меҳнат қилаётган ва таълим олаётган ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди ҳамда аниқланган муаммоларни ечиш ва маълум натижаларга эришиш учун чора-тадбирлар белгиланди.

Бундан ташқари, 3-сектор раҳбари ўзига бириктирган маҳаллаларда хизмат олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан мулоқот қилиб, улар томонидан бажарилган ишлар муҳокама қилинди, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган режалар таҳлил қилинди.

Барча янгиликлар

Text to speech