11 Октябр 2023 йил 496

Ҳурматли шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари!

Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Жумладан, электр тармоқлари ва сув қувурларини янгилаш мақсадида айрим кўчаларда қазиш ва қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча чекланиши муносабати билан йўлларда тирбандликлар юзага келмоқда.


Миробод тумани:

-  Афросиёб кўчаси “Хумо Арена” мажмуаси олди - 26 октябргача.

- Эски Сарикўл кўчаси - 18 октябргача;

- Нукус кўчасида Нукус ва Ойбек кўчалари чоррахасидан Кичик Бешёғоч кўчасигача бўлган қисмида - 26 октябргача;

- Шахрисабз кўчаси - 30 октябргача.


Мирзо Улуғбек тумани:

-  Дурмон йўли кўчаси - 27 октябргача; 

- Зиёлилар кўчаси “ASIA ALLIANCE BANK” банки олд томонида - 26 октябргача; 

-  Зиёлилар кўчаси “Вестминстер” Университети олд томони - 26 октябргача;

- Зиёлилар кўчаси Ҳарбий Госпитал олди - 18 октябргача;

- Зиёлилар кўчаси “IXmed Clinic” тиббиёт маркази олди - 18 октябргача;

- Буюк Ипак йўли кўчаси 376-уй олди - 18 октябргача.


Яккасарой тумани:

-  Нукус кўчасида Нукус ва Глинка кўчалари чорраҳасидан Нукус ва Абдулла Қаххор кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми –  26 октябргача.


Шайхонтоҳур тумани:

-  Нурафшон кўчасида “PRIME Event” МЧЖ олдида - 18 ноябргача;

-  Нурафшон кўчаси “Коҳ ота” турар жой мажмуаси олди - 26 октябргача;

-  Қоратош кўчаси “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуаси олди - 29 октябргача.


Яшнобод тумани:

-  Бешариқ кўчаси - 15 октябргача;

-  Мирзо Улуғбек кўчаси “MIRACLE” меҳмонхонаси олди - 18 октябргача.


Сергели тумани:

-  Қумариқ кўчаси Аэропорт олд қисми - 18 октябргача.


Чилонзор тумани:

-  Муқимий кўчаси - 18 октябргача;

-  КХАЙ кўчаси “АГРОМАШСЕРВИС” МЧЖ олдида - 27 октябргача.


Учтепа тумани:

-  Ширин кўчаси - 25 октябргача;

-  Ширин кўчаси туман Солиқ инспекцияси олди - 18 октябргача.


Ҳурматли ҳайдовчилар, Сизлардан вақтинча ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва бошқа айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.  

Барча янгиликлар

Text to speech