24 Декабр 2023 йил 1987

Шайхонтоҳур тумани учинчи сектор фаолияти ҳақида

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги учинчи сектор ҳудудида ижтимоий соҳа объектлари ва турар-жой биноларида қиш мавсумини талафотсиз ўтказиш мақсадида тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, учинчи сектор раҳбари полковник Oтабек Жамолов ва энергетика тармоқлари масъул раҳбарлари мактабларни энергия ресурслари билан таъминлаш борасидаги ишларнинг олиб борилиши ва натижаларини кўздан кечиришди. Мутасаддилар бир нечта мактабларда бўлиб, улардаги шароит билан танишди, ўқувчилар билан суҳбатлашди. Таълим муассасаларининг иситиш тизимлари ишлаши текширилди.


Шу билан бирга учинчи сектор раҳбари белгиланган режа асосида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди. Сайёр қабул “Сархумдон” маҳалласида бўлиб ўтди. Унда Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ масъул ходимлари, бир қатор ташкилот ва муассасалари ҳамда ўз-ўзини бошқариш органлари вакиллари иштирок этди. Сайёр қабул давомида аҳоли ўзини ечимини топмаган савол ва таклифлари билан сектор раҳбарига мурожаат қилди. 2 нафар фуқарога тикув машиналари берилди ва уларнинг мурожаатлари шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Бир қатор мурожаатлар бўйича қонун доирасида кўриб чиқиш муддатлари белгиланиб, мурожаат этувчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.


Ногиронлар, кам таъминланган оилалар аъзолари ҳам назардан четда қолмади. Ҳомийлик ҳисобидан муҳтожларга ногиронлик аравачалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари берилди, уй-жойларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech