24 Январ 2025 йил 48

Сергели туманида "Хавфсиз ва соғлом пойтахт" тадбирлари самарали ташкил этилди

Сергели тумани ИИО ФМБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан Сергели тумани ҳудуди миқёсида "Хавфсиз ва соғлом пойтахт" махсус тезкор-профилактик комплекс тадбирлари юзасидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, туман кесимида криминалоген вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятларни аниқлаш, тезкор-профилактик тадбирларни жадаллаштириш, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган "еттилик" ҳамда маҳалла имомларини жалб қилган ҳолда ҳар-бир хонадонни ўрганиш, айниқса якка-ёлғиз яшовчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оилавий жанжалкаш ҳамда низоси мавжуд оилалар билан якка тартибда таъсирчан профилактик тадбирлар ўтказилиб, ички ишлар органлари ҳисобида турган барча тоифадаги шахслар ва жиноят содир этишга мойил бўлганлар ажратиб олинди ва улар билан якка тартибда профилактик ишлар амалга оширилди.
Бундан ташқари, Сергели тумани ИИО ФМБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан Сергели туманида соғлиқни сақлаш бўлимларида рўйхатдаги спиртли ичимликка ва гиёҳвандликка руҳий носоғлом шахслар, ҳудудларда илгари судланганлар, маъмурий назоратда ва пробатсия ҳисобида турганлар, узоқ муддатга бошка давлатларга кетиб қайтиб келган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинаётган шахслар рўйхатлари шакллантирилиб, улар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.

© Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Барча янгиликлар

Text to speech