Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида “хонадонбай” тизими асосида Сергели тумани ИИО ФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ходимлар ўзлари бириктирилган маъмурий ҳудудларда оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.
Маҳалла аҳолиси орасида пластик карта билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш, велосипед ва коляскаларни қаровсиз қолдирмаслик бўйича профилактик сухбатлар амалга оширилди. Автоуловдан ўғрилик ва фирибгарлик каби жиноятларни олдини олиш мақсадида, жамоат жойларида тарғибот ҳамда ташвиқот флаерлари тарқатилди. Бу каби тадбирлар барча туманларда ўтказилмоқда.