24 Март 2025 йил 209

Сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

Мутасадди раҳбарлар томонидан сайёр қабуллар ташкил этиш орқали аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, айниқса, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, жойида бартараф этиш юзасидан амалий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев томонидан Бош бошқарма биносида аҳоли билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Учрашув давомида фуқароларнинг терговга қадар текширув, ижтимоий ҳимоя, ички ишлар органларига ишга кириш, моддий ёрдам каби масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.

Ўтказилган қабулда 62 нафар фуқаролар юзага келаётган муаммолар билан мурожаат қилишди. Жумладан, 3 нафар фуқаро томонидан кўтарилган муаммо жойида ижобий ҳал этилиб, қолган 43 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижроси таъминланиши бўйича ходимларга тегишли топшириқлар берилди. Шу билан бирга, 16 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Жумладан, пойтахтимизнинг Сергели туманида яшовчи фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси масаласи юзасидан мурожаат қилди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан мурожаат ижобий ҳал этилди.

Бу каби сайёр қабуллар давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: