3 Июн 2024 йил 1449

Ришталар янада мустаҳкамланди

Республикамиз Президенти томонидан  ички ишлар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоясига катта эътибор қаратилган.  Бу ғамхўрлик юртбошимиз томонидан  қабул қилинган кўплаб қарорларда ўз аксини топган. Улар  асосида Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан ҳам “Соғлом оила – соғлом жамият” шиори остида мана неча йиллардирки,  самарали тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. ИИББ раҳбарияти томонидан ходималарнинг фарзандлари билан биргаликда Бўстонлиқ туманида жойлашган “Оқтош” болалар соғломлаштириш оромгоҳига уюштирган саёҳати 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига муносиб совға бўлди.  

Она-болаларнинг биргаликда маданий-маърифий ҳордиқ олишлари учун оромгоҳда барча шароитлар яратилди, керакли спорт анжомлари билан таъминланди. Икки кунлик вақт ичида дам олувчилар қизиқарли викторина, спорт мусобақалари, “Қувноқлар ва зукколар” баҳслари, тренинглар ва бошқа кўнгилочар ўйинларда қатнашиб, ўзларининг ва фарзандларининг билими ва жисмоний қобилиятларини ҳам синаб кўриш имконига эга бўлишди. Мусобақа ғолибларига Бош бошқарма раҳбарияти ҳамда  ички ишлар  ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси томонидан ажратилган совғалар топширилди.  Шунингдек, янграган шўх куй ва қўшиқлар уларга кўтаринки  кайфият бағишлади. Мазкур саёҳат ходималар, уларнинг фарзандларида ёқимли ва унутилмас таассурот қолдириши билан бирга она-бола ришталарини янада мустаҳкамлагани шубҳасиз.

Барча янгиликлар

Text to speech