24 Феврал 2024 йил 1801

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатаётганлигини акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 22 февраль куни тахминан соат 23.30 ларда Юнусобод туманида жойлашган тунги клублардан бирининг олдида, 5 нафар (1991 й.т. Б.Х., 1992 й.т. Н.Ё., 1991 й.т. Ш.Ж., 1974 й.т. М.И. ва 1992 й.т. Ш.О.) шахслар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, жамоат жойида маст ҳолатда бақир-чақир қилишиб, фуқароларнинг осойишталигини бузишган. Ҳодиса жойига мазкур ҳудудга жалб қилинган ППХ ходимлари етиб келиб, ушбу фуқароларни тинчлантириб, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида туман ИИО ФМБга боришларини таклиф қилишган. Бироқ, фуқаролар ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатишган. Натижада ППХ инспектори Д.Толипов жароҳат олган.  

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Юнусобод тумани прокуратурасига тақдим этилган бўлиб, терговга қадар текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech