Ижтимоий тармоқларда фуқаронинг ИИО ходимларининг ҳаракатидан норозилиги акс этган видео тарқалмоқда, мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 26 январь куни тахминан соат 03.00 ларда Юнусобод туманидаги “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ва ППХ ходимлари томонидан 1994 йилда туғилган О.К. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина тўхтатилган. Ҳайдовчи ўзини шубҳали тутганлиги сабабли автомашина текширилган ҳамда салони ичидан елим идишда гиёҳванд моддага ўхшаш модда борлиги аниқланган. Ҳайдовчи ушбу модда нима эканлигига аниқ жавоб бера олмаганлиги сабабли ходимлар туман ИИО ФМБдан мутахассисларни чақиртиришган. Ўрганиш жараёнида ушбу модда оддий кўчат уруғи эканлиги аниқланган, ҳайдовчининг ҳаракатида қонун бузилиши ҳолатлари бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан баённома расмийлаштирилмаган.
Ҳозирда ходимларнинг ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.