25 Июн 2024 йил 3218

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 24 июнь куни тахминан соат 23.50 ларда Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги метроси олдида фуқаролар 2002 й.т. А.У. ва унинг танишлари 2002 й.т. Х.О., 2002 й.т. М.А., 2004 й.т. С.Т. ва бошқалар ўзаро келишмовчилик сабабли оғзаки тортишиб қолишган. Сўнг А.У.ни ўзлигига тегишли давлат рақами 10 Z ___ DA бўлган Матиз русумли автомашинасига ўтказаётган вақтида, ИИО ППХ ходимлари келаётганлигини кўриб ушбу фуқаролар қочиб кетишган. 

Ҳеч ким тан жароҳати олмаганлиги ва пичоқ билан таҳдид қилинмаганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ҳуқуқбузарлардан уч нафари ушланган, қолганларни ушлаш чоралари кўрилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech