18 Январ 2024 йил 2075

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда хизмат кўрсатиш шаҳобчасида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 17 январь куни тахминан соат 18.50 ларда 1989 йилда туғилган Я.Азиз Шайхонтоҳур туманидаги “Paynet” шаҳобчасига кириб 2005 йилда туғилган Т.Камрондан пластик картасига 7.000.000 сўм туширишни сўраган. Бироқ берган нақд кўринишдаги пулида бу миқдор кам чиққан. Шунингдек, Я.Азиз 2023 йилнинг 25 декабрь куни айнан шу шаҳобчада пластик картасига 10.000.000 сўм туширтирган, бироқ берган нақд пулида 3.000.000 сўм кам чиққан, лекин Азиз қолган пулни тўламасдан чиқиб кетган.   Камрон Азиздан шу 3.000.000 сўм пулни қайтариб беришини талаб қилганида улар ўртасида оғзаки низо чиққан. Ушбу низога Азизнинг танишлари 2004 йилда туғилган М.Суғдиёна ва 2005 йилда туғилган Н.Мафтуна аралашиб ўзаро жанжаллашишган. Бунинг натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech