8 Июл 2024 йил 2324

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта шахслар фуқарони ураётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

     Жорий йилнинг 1 июль куни тахминан соат 20.25 ларда Юнусобод тумани, Ифтихор кўчасида олдиндан ўзаро таниш бўлган фуқаролар 1988 й.т. Н.Т., 1993 й.т. С.Қ., 1987 й.т. Д.Қ., 1995 й.т. Ҳ.Қ., 1994 й.т. Ж.И., 1997 й.т. Ш.О.лар қарз масаласида оғзаки жанжаллашган. Фуқаролар С.Қ., Д.Қ,, Ҳ.Қ.лар жамоат тартибини бузган ҳолда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, Н.Т.ни уриб тан жароҳати етказишган. Сўнг Н.Т.ни ўзлиги келган автомашинада уйи олдига олиб боришган.

     Н.Т.га шифохонада бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у уйига кетган.

     Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech