5 Июл 2024 йил 1942

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 4 июль куни тахминан соат 19.30 ларда Чилонзор туманидаги савдо марказларининг бирида, олдиндан таниш бўлган 2004 йилда туғилган А.О. ва 1990 йилда туғилган Ф.У. қарз масаласида тортишиб ўзаро жанжаллашиб кетган, уларнинг жанжалига 2007 йилда туғилган Ф.О. аралашиб, бир-бирини қўл ва оёқлари билан урган. Зудлик билан воқеа жойига етиб келган ППХ ходимлари томонидан жанжал тўхтатилган. Тиббий ёрдам учун шифохонага мурожаат қилганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech