19 Август 2022 йил 842

Расмий мунособат

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро ёнидаги шеригини урганлиги акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 11 июнь куни 2004 йилда туғилган Ю.У. таниши 2001 йилда туғилган У.С. билан Олмазор тумани Қорақамиш 2/4 даҳасида ўзаро гап талашиб қолган. Натижада Ю.У. таниши У.С.ни уриб тан жароҳати етказган. Бироқ У.С. бу ҳақида ИИОга ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech