25 Ноябр 2022 йил 618

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларининг ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 24 ноябрь куни тахминан соат 16.50 ларда Миробод туманидаги Парвона маҳалласида 125-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9 ва 10-синф ўқувчилари футбол ўйнаётган вақтида ўзаро урушиб кетишган. Уларнинг жанжали шу атрофда бўлган фуқаролар томонидан тўхтатилган. Оғир тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech