3 Феврал 2022 йил 1121

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида турган велосипедни ўғирланиш жараёни акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилди. 

Видеода акс этган ўғрилик жинояти жорий йилнинг 31 январь куни соат 19:27 да Олмазор тумани, Сағбон 30-берк кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида содир бўлган. 1985 йилда туғилган фуқаро Х.Б.га тегишли 2.000.000 сўм миқдоридаги велосипед ўғирланган. Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғирлик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ҳурматли фуқаролар ва шаҳримиз меҳмонлари! Агар сиз видеода қайд этилган фуқаро ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан 71-230-50-85, 71-230-50-86 ёки 102 рақамига хабар беришингизни сўраймиз. 

Барча янгиликлар

Text to speech