15 Сентябр 2022 йил 2545

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 10 август куни Н.Б. ва З.А. Шайхонтоҳур тумани Жангоҳ мавзесида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузишган. Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида фуқаро Н.Б. чақирилган вақтда ички ишлар органлари ходимининг ИИБга кўрсатилган муддатда келиш тўғрисидаги қонуний талабларини бажармаган. Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган. Бирок, Н.Б. бир неча маротаба суд томонидан чақиртирилган бўлишига қарамасдан сабабсиз суд мажлисига келмаганлиги сабабли уни мажбурий келтириш қарори чиқарилган.
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни фуқаро Н.Б. ИИО ходимлари томонидан мажбурий тартибда судга олиб кетилаётганлиги ҳолати видеода акс этган.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан фуқаролар Н.Б. ва З.А.ларга нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ходимларнинг ҳаракати юзасидан прокуратура томонидан текширув ўтказилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech