5 Сентябр 2022 йил 1085

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро Сергей Казначеский мурожаат қилиб, Чилонзор тумани Фурқат кўчасида жойлашган чойхоналардан бири тунги соат 23.00дан кейин ҳам ишлаётганлиги, мижозларнинг шовқин-сурони аҳолининг тинчлигини бузаётганлигини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилди. Чойхона иш юритувчиси 1959 йилда туғилган И.У. билан аризачи С.Казначеский иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди, келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслиги тушунтирилди.

Барча янгиликлар

Text to speech