12 Август 2022 йил 1879

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи полковник Р.Жалиловнинг номидан ясалган ташриф қоғози (визитка)нинг ва COBALT русумли давлат рақами 01 V090 VA бўлган автоулов ҳайдовчисининг ҳужжатларини фотосурати тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг топшириғига асосан текширув ўтказилди. Ташриф қоғозидаги имзо ким томонидан бажарилганлигини аниқлаш мақсадида, судга оид хатшунослик экспертизаси тайинланди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистик Бош марказининг мутахассислари томонидан ўтказилган экспертизанинг 12.08.2022 йилдаги хулосасига кўра, ташриф қоғозидаги имзо Р.Жалилов ва К.Худайберганов томонидан эмас, балки бошқа шахс томонидан бажарилгани аниқланди.

Ҳозирда ушбу имзони бажарган шахсни аниқлаш борасида терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, ташриф қоғози ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамиятга эга эмаслиги ҳамда расмий ҳужжат бўлмаганлиги сабабли ушбу ташриф қоғози ҳеч кимга муайян ҳуқуқ ҳамда имтиёз бермайди.

Шунингдек, бош бошқарма бошлиғи томонидан барча ЙҲХБ шахсий таркибига йўлларда ташриф қоғозларини кўрсатиш ҳолатларига кескин чора кўриш ва бу ҳақида дарҳол Шахсий хавфсизлик бошқармасига ахборот бериш лозимлиги ҳақида кўрсатма берилди.

Ижтимоий тармоқда тарқалган суратда акс этган гувоҳнома эгаси, яъни давлат рақами 01 V090 VA бўлган автоулов ҳайдовчиси 1991 йилда туғилган З.С. сўнгги бир йил ичида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун икки маротаба, яъни 08.11.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 125-моддаси 1-қисми билан, 31.07.2022 йилда МЖтКнинг 128-3-моддасини 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Барча янгиликлар

Text to speech