2 Август 2022 йил 786

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ фаолларидан бири ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Шайхонтоҳур туманидаги 1935 йилда туғилган аёлга нисбатан қўшниси таъйиқ ўтказаётганлиги ҳақида хабар чиқарди. Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилган. Аниқланишича, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи 1935 йилда туғилган фуқаро М.Р. ўзи истиоқат қилувчи хонадонни қўшниси А.Г.нинг номига мерос қилиб расмийлаштирган, эвазига А.Г. унинг ҳолидан хабар олиб туриши лозим бўлган. Фуқаро М.Р.га ўзи хоҳлаган вақтида меросни бекор қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган.

Барча янгиликлар

Text to speech