19 Апрел 2022 йил 5943

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда 158-сонли мактабда ўқувчи қизларга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 7 апрель куни Миробод туманидаги 158-сонли мактабда 1963 йилда туғилган, шу мактабда психолог лавозимида ишловчи Азад Гасанов вояга етмаган қизларга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси (“Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи А.Гасанов шаҳар клиник психиотрия шифохонасига жойлаштирилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech