Жорий йилнинг 25 ноябрь куни “Хумо арена” мажмуасига концертга келган фуқаролар концертга киришда тартибсизлик юзага келган эди. Мазкур ҳолат Миллий гвардия ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан назоратга олиниб, оғир оқибатдан содир бўлишининг олди олинган.
Лекин айрим ижтимоий тармоқ фаоллари ушбу тартибсизлик жараёнида гўёки бир нечта фуқаролар жароҳат олгани ва вафот этганлиги ҳақида асосланмаган ҳамда текширилмаган хабарларни тарқатмоқда. Ўтказилган текширув жараёнида ушбу ҳолатда бирорта фуқаро жароҳат олганлиги ва вафот этганлиги ҳақида хабар келиб тушмаган. Ижтимоий тармоқ фаолларидан асосланмаган ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз.
Ушбу концерт дастурига кириш учун фуқароларга сохта чипталар сотилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.