17 Март 2025 йил 951

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро бошқа фуқаро томонидан тан жароҳати олиб йиқилиб тушганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 16 март тунги соат 02.30 ларда Яккасарой туманида жойлашган ресторанлардан бирида мижоз сифатида келган 1995 йилда туғилган А.Ш. ўзининг таниши 1985 йилда туғилган Х.А. билан ўрталарида келиб чиққан низо сабабли ўзаро жанжаллашган. 1990 йилда туғилган Б.А. уларни ажратишга ҳаракат қилган вақтида А.Ш. уни уриб тан жароҳати етказган.

Натижада Б.А. "бош мия жарохати, ўнг юзидан лунжи йиртилган жарохати ва спиртдан захарланиш" ташхиси билан шифохонага олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") билан жиноят иши қўзғатилган.  Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Март
2025
ЯкДуСеЧоПаЖуШа

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: