13 Январ 2025 йил 267

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда фуқаро жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганлигини акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 13 январь куни Шайхонтоҳур туманида жойлашган боғларнинг бирида, 1997 йилда туғилган Ш.Ж. 2005 йилда туғилган С.С. билан жамоат жойида жанжал чиқарган. Ўтказилган текширув жараёнида ушбу ҳолат Ш.Ж. ва унинг таниши С.С. томонидан ўзаро саҳналаштирилганлиги ва ижтимоий тармоқда жойлаштириш учун видеога олинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисдаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган хужжатлар қонуний чора кўришлик учун Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судига юборилган.

Барча янгиликлар

Text to speech