27 Сентябр 2022 йил 2406

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда, номаълум эркак ва аёл Aбай кўчасида ўрнатилган дренаж панжараларини ўғирлаганликларини акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Шайхантохур тумани ИИО ФМБга 44 ёшли Тохир З. ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида, Абай кўчасидаги бетон ариқча устига ўрнатилган дренаж панжаралар йўқолганлигини билдириб, уларни топишда амалий ёрдам беришни сўраган. Тезкор тадбир давомида воқеа жойида ўрнатилган видеокузатув камера ёзувлари ўрганилди. Маълум бўлишича, шахсига аниқлик киритилаётган эркак ва аёл, ўзларининг бошқарувида бўлган “оқ” рангли “Матиз” русумли автомашинага мазкур темир панжараларни ортиб кетганлиги аниқланган.
Ҳозирда ўғриликда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом эттирилиб, терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда. Унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

Барча янгиликлар

Text to speech