Интернет тармоғида МТМ тарбияланувчисининг юз қисмида “қизариб куйиш” аломатлари мавжудлиги бўйича хабар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 10 август куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ набатчилик қисмидан тушган хабарга кўра, Чилонзор туманида жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси 2019 йилда туғилган М.А. қаровсиз қолган вақтида, аёллар сумкасида бўлган аёлларни кўзга суртувчи бўёғини ўйнаб юз қисмига суртган.
Бу ҳолатни ушбу ташкилотда тарбиячи бўлиб ишловчи 38 ёшли Зухра А. кўриб қолиб, болани юзини тозалаш мақсадида, “тиббий воситалар”дан суртган. Натижада, вояга етмаган боланинг юз қисми қизариб, куйиш аломатлари мавжудлиги сабабли тиббиёт муассасасига мурожаат қилинган. Боланинг олган тан жароҳатини аниқлаш мақсадида, суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Ҳозирги кунда Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.