6 Июл 2022 йил 1053

Расмий маълумот

Жорий йилнинг 6 июль куни соат 08.56 да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Яшнобод туманидаги “Зўр ТВ” телеканали жойлашган ҳудудда 2 нафар номаълум шахс портловчи модда ўрнатаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Мазкур хабар асосида зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ва бошқа мутахассислар воқеа жойига етиб борди. Ҳудуд ўрганилганда портловчи ёки ҳаёт учун хавфли бўлган бошқа моддалар аниқланмади, хабар ўз тасдиғини топмади, хавотирга асос йўқ. Ҳозирда “Зўр ТВ” телеканали ўз иш фаолиятини доимгидек олиб бормоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Шубҳали ҳолатга бефарқ бўлмаган фуқароларга миннатдорчилик билдирамиз.

Барча янгиликлар

Text to speech