22 Ноябр 2023 йил 261

❗️Расмий маълумот

      Ижтимоий тармоқларда гўёки Миробод туманида бир фуқаро отиб кетилгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 21 ноябрь куни тахминан соат 22.30 ларда Миробод тумани Нукус ва Авлиёота кўчалари чорраҳасида 1998 йилда туғилган Б.Б. бошқарувидаги Hyundai sonata русумли автомобилда пиёдани уриб юборган. Натижада пиёда 1982 йилда туғилган Ф.К. шифохонага олиб борилганда, шифокорларнинг саъй ҳаракатларга қарамай вафот этган. Унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.


      Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


     Ҳурматли ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерлар, Сизлардан асосланмаган ва текширилмаган хабарларни тарқатмаслигингизни сўраймиз. 

Барча янгиликлар

Text to speech