Юнусобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 6 июлида номаълум кимса 51-ёшли Э.Вазирага тегишли фермер хўжалиги ҳудудига кириб, 7 дона 35.000.000 сўмлик қорақарағайни ўғирлаб кетган. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғирлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида жиноятни содир этишда гумонланган 35 ёшли Т.Дилмурод ушланган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Унутманг, ўзга шахсларга тегишли бўлган дарахт ва буталарни ўғирлаш ҳам жиноят ҳисобланади.