20 Август 2022 йил 1457

«Қорадори-2022»: Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари гиёҳвандлик ва психотроп воситаларининг ноқонуний савдосига қарши курашишда давом этмоқда

Тезкор-профилактик тадбир давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ва унинг қуйи тизим ходимлари гиёҳвандлик ва психотроп воситаларини ноқонуний сақлаш ва сотиш фактларини аниқламоқдалар.
Жумладан, жорий йилнинг 6 август куни Яшнобод туманида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан «Парвоз» тўйхонаси олдида, ўзини шубҳали тутган 22 ёшли Фозилжон А. тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ёнидан пакет ичида бўлган 1 дона ўткир ҳидли, сақичсимон, тўқ жигаррангли модда борлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилди.
Шунингдек, 12 август куни тезкор ходимлар томонидан Чилонзор тумани, “Aл-Хоразмий” айланма йўлининг олдида, ўзини шубҳали тутган 23 ёшли Зафар Т. тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ёнидан бир дона целлофанга ўралган ўткир хидли, сақичсимон, тўқ жигаррангли модда борлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман ИИО ФМБга топширилди.
Профилактик тадбир давомида, Юнусобод туманида ўзини шубҳали тутган 27 ёшли Шукуржон К. тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ёнидан пакет ичида бўлган 1 дона ўткир ҳидли, сақичсимон, тўқ жигаррангли модда борлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман ИИО ФМБга топширилди.
Шу билан бирга, 17 август куни Чилонзор тумани, «Чилонзор» буюм савдо комплекс олдида, ўзини шубҳали тутган 2 нафар фуқаро тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда, 22 ёшли Иброхимжоннинг эгнидаги шимининг чўнтагидан 1 дона жигаррангли, мумсимон, ўткир ҳидли модда борлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Бу каби тадбирлар пойтахтимиз бўйлаб давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech