10 Январ 2024 йил 3114

"Қалқон" тизимининг натижалари

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан пойтахтимизда жиноятчиликка қарши курашиш ҳолатини яхшилаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш юзасидан тезкор-профилактика тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўтказилган тадбирлар давомида шаҳар ИИББ Ягона тезкор бошқарув марказининг «Қалқон» тизими орқали жорий йилнинг 9 январь куни фирибгарлик, ўғирлик ва товламачилик жиноятларини содир этганлиги сабабли қидирувда бўлган 6 нафар фуқаро аниқланди ва ушланди.

Бундан ташқари, "Қалкон" тизими ёрдамида шу куни соат 11.52 ларда Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчасида олиб қочилган «Малибу» русумли (давлат рақами 01 S 797 BB) автомашина топилди. 


Барча янгиликлар

Text to speech