30 Ноябр 2023 йил 1097

"Профилактика куни" доирасида ёшлар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилди

Пайшанба - профилактика куни муносабати билан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тумандаги умумтаълим мактабларида вояга етмаган ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди, ўқувчиларга «Гиёҳвандлик - умр заволи» номли видеоролик намойиш этилди.


Бундан ташқари умумтаълим мактабини битириб, бироқ олий таълим муассасасига ўқишга кирмаган, ҳеч қаерда ишламайдиган фуқароларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилди.


Шунингдек, Профилактика куни доирасида Тошкент Молия институтида ҳудудий профилактика инспектори А.Нарбаев ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор Н.Исламова томонидан талабалар ўртасида "Коррупция тараққиёт заволи" номли давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди. Суҳбат давомида коррупция муаммоси ва унга қарши курашиш масалалари ҳақида сўз юритилди. Коррупция демократик жараёнларнинг амалга ошишига тўсқинлик қилиши, иқтисодий ривожланишнинг секинлашиши, кадрлар сифатининг пасайиши ва соҳаларнинг оқсашига, уюшган жиноятчиликнинг илдиз отишига сабаб бўлиши ҳақида тўхталиб ўтилди. Суҳбат давомида Коррупцияга қарши курашиш борасидаги халқаро ҳужжатлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Шунингдек талабаларга гиёҳвандлик, терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳақидаги видеороликлар намойиш қилинди."Профилактика куни" доирасида ёшлар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилди


Пайшанба - профилактика куни муносабати билан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тумандаги умумтаълим мактабларида вояга етмаган ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди, ўқувчиларга «Гиёҳвандлик - умр заволи» номли видеоролик намойиш этилди.


Бундан ташқари умумтаълим мактабини битириб, бироқ олий таълим муассасасига ўқишга кирмаган, ҳеч қаерда ишламайдиган фуқароларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилди.


Шунингдек, Профилактика куни доирасида Тошкент Молия институтида ҳудудий профилактика инспектори А.Нарбаев ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор Н.Исламова томонидан талабалар ўртасида "Коррупция тараққиёт заволи" номли давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди. Суҳбат давомида коррупция муаммоси ва унга қарши курашиш масалалари ҳақида сўз юритилди. Коррупция демократик жараёнларнинг амалга ошишига тўсқинлик қилиши, иқтисодий ривожланишнинг секинлашиши, кадрлар сифатининг пасайиши ва соҳаларнинг оқсашига, уюшган жиноятчиликнинг илдиз отишига сабаб бўлиши ҳақида тўхталиб ўтилди. Суҳбат давомида Коррупцияга қарши курашиш борасидаги халқаро ҳужжатлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Шунингдек талабаларга гиёҳвандлик, терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳақидаги видеороликлар намойиш қилинди.

Барча янгиликлар

Text to speech