4 Октябр 2024 йил 929

Профилактик тадбирлар жиноятчиликка қарши курашнинг усулларидан биридир

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг тарқатилишига қарши курашиш ва олдини олиш пойтахтимиз ички ишлар органлари ходимлари олдида турган асосий вазифалардан биридир.


Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ, Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура ва Миллий гвардия ходимлари томонидан жиноятчиликни олдини олиш билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш ва ушлаш бўйича ҳамкорликда тезкор профилактик тадбирлар ойлиги ўтказилмоқда.


Махсус ойлик доирасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласи билан шуғулланган шахсларни аниқлаш билан бир қаторда ички ишлар органлари ходимлари томонидан турли ташкилот ва муассасаларда тарғибот тадбирлари ҳам олиб борилмоқда.


Жумладан, Бектемир тумани ИИО ФМБ масъул раҳбарлари томонидан ҳудудда жойлашган корхоналарнинг бирида профилактик давра суҳбати ташкил этилди.


Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари йиғилганлар олдида сўзга чиқиб, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг инсон организмига салбий таъсири ҳақида маълумот бердилар. Гиёҳвандлик воситаларини сақлаш ва тарқатиш қонун билан жазоланишини эслатиб ўтдилар. Қизғин ва самимий руҳда ўтган учрашувда иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

Барча янгиликлар

Text to speech