25 Сентябр 2023 йил 970

Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли профилактик тадбирлар давом этмоқда

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасига қаратилган топшириқларнинг ижроси бўйича Тошкент шаҳрида кенг кўламли чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Пойтахтимизда криминоген вазиятни яхшилаш ва аҳолининг осуда ҳаётини таъминлашга қаратилган ишлар, тунги вақтда Тошкент шаҳар ИИБ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.

Жумладан, туманларда тергов-тезкор гуруҳи, патруллик йўналишларида ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, Миллий гвардия, прокуратура ходимларининг ҳамкорлиги ҳамда ёнғин хавфсизлиги, тез тиббий ёрдам хизмати ходимларининг тезкорлиги кўздан кечирилди.

Ўрганиш давомида туман ИИО ФМБ барча ходимларига хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиб, асосий эътиборни жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликларни барват олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга қаратиш тўғрисида кўрсатмалар берилди.

Пойтахтда жиноятчиликни жиловлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасига қаратилган бу каби тадбирлар давом этмоқда.  

Барча янгиликлар

Text to speech