25 Июл 2024 йил 1762

Пробация хизмати ходимлари ўқув машғулотларини давом эттиришмоқда

Тошкент шаҳар ИИББда Пробация хизмати ходимлари ўртасида хизмат, жанговар и ахлоқий-психологик машғулотлар давом эттирилмоқда. Навбатдаги машғулотларда шаҳар ИИББ Пробация бошқармаси ҳамда туман ИИО ФМБ Пробация бўлим (гуруҳ) лари шахсий таркиби иштирок этди.


Машғулотлар давомида Пробация хизмати фаолиятига оид Ички ишлар вазирлигининг буйруқ ва кўрсатмалари ижросини таъминлашга эътибор қаратилмоқда.


Жумладан, ИИВ масъул ходимлари томонидан Пробация хизмати назоратида жазо муддатини ўтаётган шахслар билан профилактик ишларни олиб бориш тўғрисида тушунча бериб ўтилди. Шу билан бирга, ИИВ “Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги” буйруғининг мазмун-моҳияти тушунтирилди


Машғулотлар якунида келгусида ходимларни соҳаси бўйича билим, тажриба ва кўникмаларини, шунингдек, жисмоний ва жанговар шайлигини янада ошириш, одимларни ўз хизмат вазифаларини қонунийликка қатъий амал қилган ҳолда бажаришлари юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech