Пробация хизмати ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан машғулотлар ўтказилди
Тошкент шаҳар ИИББда пробация хизмати ходимлари ўртасида хизмат, жанговар ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотлари ташкил этилди. Машғулотларда шаҳар ИИББ Пробация бошқармаси ҳамда туман ИИО ФМБ Пробация бўлим (гуруҳ) лари шахсий таркиби иштирок этди.
Тадбирда ички ишлар органларида хизмат интизоми талабларига, қонунчиликка риоя қилиш, мавжуд муаммолар ва уларга ечим топиш йўллари ҳақида сўз борди.
Машғулотлар сўнггида келгусида ходимларни соҳаси бўйича билим, тажриба ва кўникмаларини, шунингдек, жисмоний ва жанговар шайлигини янада ошириш, коррупцион ҳамда тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, ходимларни ўз хизмат вазифаларини қонунийликка қатъий амал қилган ҳолда бажаришлари юзасидан аниқ топшириқлар берилди.