Пойтахтимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси кенг миқёсда давом этмоқда
Тошкент шаҳридаги 3-сектор раҳбарлари ҳам мазкур ташаббусда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, Юнусобод тумани 3-секторига қарашли «Ғайратий» маҳалласи ҳудудида 50 та мевали ва 55 та манзарали, жами 105 туп дарахт кўчатлари масъул ташкилотлар ва маҳалла аҳолиси билан биргаликда экилди.
Ушбу лойиҳа бошланганидан буён республикамизнинг уй-жой массивларида яшил боғ ва жамоат парклари, яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилди. Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 декабригача, юртимиз бўйлаб лойиҳа доирасида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган.