11 Сентябр 2024 йил 818

Пойтахтимизда “Хон атлас ҳафталиги”

Ўзбек халқининг маданияти, урф-одати вa анъаналари, миллий либослари узоқ тарихга эга бўлиб, дунё тамаддуни томонидан ҳам эътироф этиб келинмоқда.  

Миллий қадриятларимизни юксалтириш ва халқимиз орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 9-14 сентябрь азим Тошкент шаҳрида “Хон атлас ҳафталиги” ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходималари, жумладан Тошкент шаҳар ИИББ аёл ходималари  ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ёш авлодда миллий ғурур ҳиссини уйғотиш, маданий илдизларига бўлган ҳурмат вa қизиқишни кучайтириш, миллий урф-одат вa анъаналар билан бирга умуминсоний ахлоқ қоидаларини шакллантиришга хизмат қилувчи бу каби тадбирлар пойтахтимиз меҳмонларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Ўзбек миллий шойи матолари – атлас вa адрасни тайёрлаш технологияси ЮНEСКО номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича илғор тажриба рўйхатига киритилганини ҳам алоҳида эътироф этиш лозим.

Барча янгиликлар

Text to speech