12 Январ 2025 йил 69

Пойтахтда тунги тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда

Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тун-у кун халқ хизматида.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва ППХ ходимлари томонидан бир кунда қуйидаги натижаларга эришилди:
- 3 764 та қоидабузарликлар аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган;
- 229 та транспорт воситаларининг ўтиб кетган қарздорлиги борлиги аниқланган;
- 25 нафар ҳайдовчи транспорт воситаларини маст ҳолатда бошқарганлиги аниқланиб, транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилган;
- 188 нафар ҳайдовчи транспорт воситаларини тегишли меёрий ҳужжатларсиз бошқарганлиги аниқланган;
- 15 нафар ҳайдовчи транспорт воситасига рухсатсиз сирена ва махсус ёниб-ўчувчи чироқларни ўрнатган;
- 5 нафар ҳайдовчи ўзбошимчалик билан давлат рақамини ечиб олиб ҳаракатланган;
- 60 нафар ҳайдовчи транспррт воситасини қайта жиҳозлаган;
- 726 нафар ҳайдовчи пиёдаларга йўл бермасдан ҳаракатланган;
- 15 нафар ҳайдовчи ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан ҳаракатланган;
- 15 нафар фуқаролар ўткир тиғли буюмларни ўрнатилган тартибга зид равишда олиб юрган.
Аниқланган барча ҳуқуқбузарликлар юзасидан тегишли маъмурий баённомаоар расмийлаштирилиб, жазо муқаррарлиги принсипи таъминланган.
Бундан ташқари, 5 та гиёҳванллик билан боғлиқ жиноятлар аниқланиб, ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун туман ИИО ФМБГА тақдим этилган.
Бу каби тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech