25 Октябр 2023 йил 758

Пойтахтда сайёр қабуллар ўтказилди

Aҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ва барча туман ИИО ФМБ раҳбарлари томонидан мунтазам равишда сайёр қабуллар ташкил этилади. Жумладан, икки кун давомида пойтахт ИИББ бошлиғининг ўринбосарлари Халқ қабулхоналарининг масъуллари, тегишли мутасадди ташкилот ва муассасалар билан 12 та туманда сайёр қабуллар ўтказишди. Ушбу қабулларда фуқаролардан 270 та масаладаги мурожаатлар келиб тушди.

Уларнинг 16 таси терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов масалаларида, 52 таси фуқаролик ва паспорт-виза соҳасида, 18 таси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўналишида, 50 таси пробация билан боғлиқ, 30 таси ижтимоий масалалар, 83 таси моддий ёрдам ва бошқа масалалар билан боғлиқ. Шу билан бирга қабуллар давомида фуқаролардан ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ 12 та миннатдорчилик келиб тушган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар бир муаммо ортида инсон тақдири ҳамда манфаатлари ётибди. Ҳар бир мурожаат тегишли бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилиб, 190 таси жойида ижобий ҳал этилди. 8 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Шунингдек, ўрганиш ва қонуний ҳал этиш учун қўшимча муддат талаб этиладиган 72 та мурожаатлар бўйича тегишли идораларнинг мутасаддилари зиммасига аниқ вазифалар юкланди. 

Барча янгиликлар

Text to speech